Abdulla Oripov. Saylanma / Kiril 1 Abdulla Oripov. Saylanma / Kiril Сўзбоши Буюк ўзбек шоири.Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоири. Шоир ўз ҳаёт йўлини шундай тасвирлайди: Менинг туғилилиб ўсган, болалигим ўтган жойлар Қарши (қадимги Насаф) шаҳридан...
More
Abdulla Oripov. Saylanma / Kiril 1 Abdulla Oripov. Saylanma / Kiril Сўзбоши Буюк ўзбек шоири.Ўзбекистон Қаҳрамони ва Ўзбекистон халқ шоири. Шоир ўз ҳаёт йўлини шундай тасвирлайди: Менинг туғилилиб ўсган, болалигим ўтган жойлар Қарши (қадимги Насаф) шаҳридан беш-ўн чақирим шимолроқ томондаги Қўнғиртов этакларидир: Боболаримизнинг айтишича, қайси бир замонларда Навоий бобомиз Самарқанддан Бухорога ана шу Қўнғиртовни ошиб ўтган эмишлар. Албатта, бу гаплар халқнинг хотирасида ўқтин-ўқтин чақнаб турадиган хаёл учқунлари бўлиши мумкин. Ўша Қўнғиртовда бизнинг болалик йилларимиз ўтган. Баҳор келганда ҳавони ўт-ўланнинг ёқимли хушбўй ҳиди қоплар, шаррос ёмғир қуйганда биз тоғ чўққиси унгуридаги кичик-кичик ғорларга бекиниб олардик. Ўша юксакликдан шимол тарафдаги ям-яшил бепоён кенгликларни томоша қилар эдим, тўйиб-тўйиб нафас олар эдим. Айниқса, бу жойларда жануб кечалари, юлдузли осмон ниҳоятда гўзал бўлар эди. Тим қора осмонда қўл чўзсанг етгудек улкан-улкан новвотранг юлдузлар чарақлаб тур
Less