Ар-раҳиқ ал-махтум. Сафийюрраҳмон Муборакпурий
www.ziyouz.com kutubxonasi 1
اﻟﻤﺨﺘﻮم اﻟﺮﺣﻴﻖ
واﻟﺴﻼم اﻟﺼﻼة أﻓﻀﻞ ﺻﺎﺣﺒﻬﺎ ﻋﻠﻰ اﻟﻨﺒﻮﻳﺔ اﻟﺴﻴﺮة ﻓﻲ ﺑﺤﺚ
اﻟﻤﺒﺎرآﻔﻮري اﻟﺮﺣﻤﻦ ﺻﻔﻲ
Сафиййурраҳмон МУБОРАКПУРИЙ
АР-РАҲИҚ АЛ-МАХТУМ
Пайғамбар...
More
Ар-раҳиқ ал-махтум. Сафийюрраҳмон Муборакпурий
www.ziyouz.com kutubxonasi 1
اﻟﻤﺨﺘﻮم اﻟﺮﺣﻴﻖ
واﻟﺴﻼم اﻟﺼﻼة أﻓﻀﻞ ﺻﺎﺣﺒﻬﺎ ﻋﻠﻰ اﻟﻨﺒﻮﻳﺔ اﻟﺴﻴﺮة ﻓﻲ ﺑﺤﺚ
اﻟﻤﺒﺎرآﻔﻮري اﻟﺮﺣﻤﻦ ﺻﻔﻲ
Сафиййурраҳмон МУБОРАКПУРИЙ
АР-РАҲИҚ АЛ-МАХТУМ
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларига бағишланган асар
Ислом Нури таржимаси
Аллоҳ таолога беҳад ҳамду санолар, Пайғамбаримизга ва у зотнинг аҳли оилалари ҳамда
асҳоби киромларига беадад саловату саломлар бўлсин.
Аммо баъд...
Ақида машъаласини бошлари узра баланд кўтарган, нубувват ворислари бўлмиш барча
даврдаги авлодлар учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийратлари энг бирламчи
тарихий манба, улар учун асосий йўл озиғи, уларнинг давомийлиги ва ҳаётийлигини
таъминловчи асл асос бўлиб қолаверади.
Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарихларини инсоф назари билан чуқур ўрганиб
чиққан инсон қаршисида тарихнинг ажиб бир қисми намоён бўлади: Расулуллоҳ соллаллоҳу
алайҳи ва саллам ва У Зотнинг этакларини тутган мукаррам мўминл
Less