Бу асарда Ватан озодлиги, эътиқод ҳимояси йўлида халқимизнинг довюрак фарзанди, зиддиятли замоннинг янада зиддиятли тақдирли қаҳрамони Муҳаммад Иброҳимбекнинг ҳаёти, ҳарбий-сиёсий фаолияти тарихий ҳужжатлар ва манбалар асосида ёритилган бўлиб, давр...
More
Бу асарда Ватан озодлиги, эътиқод ҳимояси йўлида халқимизнинг довюрак фарзанди, зиддиятли замоннинг янада зиддиятли тақдирли қаҳрамони Муҳаммад Иброҳимбекнинг ҳаёти, ҳарбий-сиёсий фаолияти тарихий ҳужжатлар ва манбалар асосида ёритилган бўлиб, давр мураккабликлари шароитида халқнинг аянчли тақдири қаламга олинади. Асарда Иброҳимбекнинг ҳарбий жабҳада қўлга киритган муваффақиятлари, зафарли юришлари билан бир қаторда мағлубиятлари, Афғонистон тупроғидаги ҳарбий фаолияти, ҳарбий ҳаракат жараёнида муҳожирларнинг ўрни ҳамда ҳаракат инқирози мавжуд манбаларни таққослаб тадқиқ этилгани билан эътиборга лойиқдир. Шунингдек, ҳаракат инқирози, Муҳаммад Иброҳимбек тақдирининг изтиробли якуни, қўрбошилар фаолияти ҳақида қимматли маълумотлар берилган. Ушбу асар зиддиятли замонда халқ ҳаракатининг Иброҳимбек раҳбарлигидаги даврнинг муайян қисмини очиш билан бир қаторда, фанимизда кам ўрганилган лақайшунослик бобида ҳам илмий қимматга эга бўлиб, кенг китобхонлар оммаси учун мўлжалланган.
Less