Буюк хоразмийлар
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
Садриддин Салим Бухорий
БУЮК ХОРАЗМИЙЛАР
Тошкент
«Ёзувчи» нашриёти
1994
ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБАРО
Нақл қилурларки, бир тужжор сайр этиб юрарди, шунчаки, қизиқувчаилик юзасидан Ҳазрат
Нажмиддин Кубаро (Кубро)...
More
Буюк хоразмийлар
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
Садриддин Салим Бухорий
БУЮК ХОРАЗМИЙЛАР
Тошкент
«Ёзувчи» нашриёти
1994
ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБАРО
Нақл қилурларки, бир тужжор сайр этиб юрарди, шунчаки, қизиқувчаилик юзасидан Ҳазрат
Нажмиддин Кубаро (Кубро) хонақосига кирди. Ҳазратда қавий ҳолат эрди, назарлари тушган он
тужжор валоят (авлиёлик) даражасига етди. Ҳазрат унга иршод (ижозат хати бериб, ўз юртингга
бориб, элни Тангри таоло йўлига бошлағайсен, деб тайинлади.
Нақл этурларки, бир кун хонақоҳда Қуръони каримдаги «Каҳф» (18-сура) сураси шарҳ
этиларди. Суҳбатда Нажмиддин Кубаронииг шогирди шайх Саъдиддин Ҳамавий ҳам бор эди.
Шайх Саъдиддин кўнглидан ҳозирги замонда назари итга таъсир эта олувчи улуғлар бормикан,
деган фикр ўтдп. Ҳазрат Нажмиддинга унинг бу хаёли маълум бўлди ва ҳазрат барча асҳобини
эргаштириб, хонақоҳ эшигига борди. Ногоҳ бир ит келиб, думини ликиллатиб турди. Ҳазрат
Нажмиддиннипг муборак назари ул итга тушди-ю, филҳол итнинг аҳволи ўзгарди. Ва, шаҳарни
тарк этиб, мозо
Less