Б.р.р.
Абдулҳамид Исмоил
Жинлар базми
ёхуд
Катта ўйин
Кўнгилдаги муҳаббатнинг учқунин
Хаёлимнинг бир бурчида беркитдим.
Ул учқуннинг кучлигидан сийнамда
Ҳеч тузалмас, оғир яра бор этдим.
Қулоғимга ол бахт, деб эшитилган
Азонларни шайтоний деб ўйладим....
More
Б.р.р.
Абдулҳамид Исмоил
Жинлар базми
ёхуд
Катта ўйин
Кўнгилдаги муҳаббатнинг учқунин
Хаёлимнинг бир бурчида беркитдим.
Ул учқуннинг кучлигидан сийнамда
Ҳеч тузалмас, оғир яра бор этдим.
Қулоғимга ол бахт, деб эшитилган
Азонларни шайтоний деб ўйладим.
Шунинг учун бахт берган малакка
Турли-туман афсоналар сўйладим.
Сочларини ўйнаб туриб эшитди
Ва дедиким: “Афсоналар беҳуда”.
Бул сўзлари қулоғимга етишди:
“Оқдим, - деди, - қонли, зардобли сувда...”
Оқ-оқ, - деди афсоналар султони, Сенинг тахтинг, бахтинг унда кутадир,.
Ул зардобли, қонли сувлар остида
Қора кийган жонинг жилва этадир.
Кет, эй шайтон, босирқадим... қўрқаман;
Кет-кет. Қилич синган, қалқон тешилган.
Кўрасанми? Мен эзилган, ётаман,
Устимга-да бало тоғи йиқилган.
Сўнгги нафас, охирги дам, эй малак,
Кел, бир қара, сўнгра йиқилсун фалак!
Чўлпон
Less