Буюк ғиждувонийлар
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
САДРИДДИН САЛИМ БУХОРИЙ
САМАД АЗИМОВ
БУЮК ҒИЖДУВОНИЙЛАР
(Авлиё ва алломалар)
"Бухоро" нашриёти
2006 йил
Тақризчи: Ҳалим Тўраев,
тарих фанлари номзоди
Ушбу китоб орқали ўқувчи Ғиждувондан ўтган буюк авлиё,...
More
Буюк ғиждувонийлар
www.ziyouz.com кутубхонаси 1
САДРИДДИН САЛИМ БУХОРИЙ
САМАД АЗИМОВ
БУЮК ҒИЖДУВОНИЙЛАР
(Авлиё ва алломалар)
"Бухоро" нашриёти
2006 йил
Тақризчи: Ҳалим Тўраев,
тарих фанлари номзоди
Ушбу китоб орқали ўқувчи Ғиждувондан ўтган буюк авлиё, аллома, олимлар ҳақида
маълумот олади. Муаллифлар манбалар асосида ғиждувонлик авлиё ва алломалар тарихини
баён қилган.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим
Барча оламнинг раббиси Аллоҳ таолога ҳамду сано. Унинг расули Муҳаммадга с.а.в
салавоту саломлар бўлсин.
То кўнгил обод бўлмаса, юрт обод бўлмас. Кўнгилни обод этадиган нарса бу— Маънавият,
Маърифат Илмдир. Илм, маънавияту маърифат орқали одам ватан туйғусини, миллий ифтихор
ҳисини теран тасаввур қилади. Инсонни юксак мақомларга эриштирувчи Каломуллоҳ амрини,
ҳадиси шариф ҳикматларини тўғри тушунган ҳолда бандалик ва одамийлик шартларини бажо
келтира олади.
Қатағон замонида номлари ва асарларини тилга олиниши ман қилинган буюк
бобокалонларимизнинг шаъни тикланмоқда, китоблари халқимиз мулкига
Less