Ўлмас Умарбеков.
Одам бўлиш қийин (роман)
www.
ziyouz.
com кутубхонаси 1
ЎЛМАС УМАРБЕКОВ
ОДАМ
БЎЛИШ ҚИЙИН
Роман
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА
АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ
БОШ ТАҲРИРИЯТИ
ТОШКЕНТ — 2007
МУҚАДДИМА
Осмондаги бўзтўрғай
Бўзламасанг на бўлғай?...
More
Ўлмас Умарбеков.
Одам бўлиш қийин (роман)
www.
ziyouz.
com кутубхонаси 1
ЎЛМАС УМАРБЕКОВ
ОДАМ
БЎЛИШ ҚИЙИН
Роман
«ШАРҚ» НАШРИЁТ-МАТБАА
АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИ
БОШ ТАҲРИРИЯТИ
ТОШКЕНТ — 2007
МУҚАДДИМА
Осмондаги бўзтўрғай
Бўзламасанг на бўлғай?
Гулчеҳранинг ҳолини
Сўзламасанг на бўлғай?
(Алёр)
Шоҳ Муслим дунёдаги энг доно, энг одил подшолардан эди.
Унинг мамлакати гўзал,
шаҳарлари обод, халқи тинч, фаровон турмуш кечирарди.
Аммо подшонинг фарзанди йўқ эди.
Бу фақатгина унинг ўзини эмас, бутун халқни ташвишга солиб қўйган эди.
Орадан кўп йиллар
ўтди.
Подшо қариб, бир оёғи ерда, бир оёғи гўрда турган пайтда фарзанд кўрди.
Севинчи ичига
сиғмай қирқ кечаю қирқ кундуз халққа ош берди.
Қирқ биринчи куни эса етти иқлимдаги барча
донғи кетган одамлар, фозилу фузало, олиму уламоларни йиғиб ўғлини кўрсатди ва ўз
халқининг одатича унинг келажагини айтиб беришни сўради.
Ҳамма жим.
Ҳамманинг боши қуйи солинган.
.
.
Подшо ҳайрон бўлди.
— Бу жимликнинг б
Less