Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Тошхўжа Хўжаев 1922 йилда Тошкентда туғилган. У 1951 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1950-1960 йиллар Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик...
More
Ўзбекистон халқ артисти, Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати Тошхўжа Хўжаев 1922 йилда Тошкентда туғилган. У 1951 йилда А. Островский номидаги Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тугатган. 1950-1960 йиллар Ҳамза номидаги Ўзбек Давлат академик драма театрида режиссёр, 1965-1971 йилларда бош режиссёр, 1957-1970 йилларда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтида педагог, 1970-1975 йилларда «Ўзбекфильм»да актёрлар студиясига раҳбар вазифасида ишлаш билан бирга бир қанча фильмларда роллар ижро этган. Константин Станиславскйнинг “Актёрнинг ўз устида ишлаши” асари таржимони.
Less